Noble Quran » Ўзбек » Sorah Al-Qiyamah ( The Resurrection )
Choose the reader
Ўзбек
Sorah Al-Qiyamah ( The Resurrection ) - Verses Number 40
أَيَحْسَبُ الْإِنسَانُ أَلَّن نَّجْمَعَ عِظَامَهُ ( 3 )
(Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми?
بَلَىٰ قَادِرِينَ عَلَىٰ أَن نُّسَوِّيَ بَنَانَهُ ( 4 )
Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.
بَلْ يُرِيدُ الْإِنسَانُ لِيَفْجُرَ أَمَامَهُ ( 5 )
Балки инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир.
يَقُولُ الْإِنسَانُ يَوْمَئِذٍ أَيْنَ الْمَفَرُّ ( 10 )
Ўшал кунда инсон, қочар жой қайда? деб қолар.
يُنَبَّأُ الْإِنسَانُ يَوْمَئِذٍ بِمَا قَدَّمَ وَأَخَّرَ ( 13 )
У кунда инсонга аввалу охир қилганининг хабари берилар.
لَا تُحَرِّكْ بِهِ لِسَانَكَ لِتَعْجَلَ بِهِ ( 16 )
Сен шошилиб, у(Қуръон) билан, тилингни қимирлатма.
إِنَّ عَلَيْنَا جَمْعَهُ وَقُرْآنَهُ ( 17 )
Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир.
إِلَىٰ رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ الْمَسَاقُ ( 30 )
У кунда ҳайдаб борар жой фақат Роббинггадир. (Яъни, жони ҳалқумига келиб қолганда, уни ҳаётда олиб қолиш учун барча чора кўрилади, Ким қутқараркин, деб илтижо қилинади. Лекин иложи бўлмай фироқ вақти келганига ишонч ҳосил бўлади. Жон чиққанда эса оёқлар жонсиз бўлиб бир-бирига чалмашади.)
Random Books
- Ҳамза ибн АбдулмутталибУшбу китобча Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳаётлари ҳақида сўз юритади.
Formation : Шокирбек Камол
Reveiwers : Шамсуддин Дарғомий
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/191782
- Ал-Ақида ал-холиса шарҳиУшбу китоб бундан бир аср олдин ўтган Саййид Қосим Андижоний қаламларига мансуб бўлиб, унда аллома соф Ислом ақидасини Қуръон ва суннат асосида батафсил баён қилиб берадилар.
Formation : Саййид Қосим Андижоний
Source : http://www.islamhouse.com/p/243089
- Рамазон суҳбатлариҚаршингиздаги ушбу китоб Шайх ибн Усаймийн қаламларига мансуб бўлиб унда Рамазон ойига алоқадор бўлган муҳим масалалар кунлик дарс шаклида баён қилинади. Китобнинг ўзбек тилига таржимаси 29 рамазон 1428 ҳижрий (11.10.2007) йил тугалланди. Таржима «Ислом нури» веб саҳифаси қошида амалга оширилди. Қуръон оятлари таржимасида Алоуддин Мансурнинг изоҳли таржимасидан фойдаланилди.
Formation : Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/320374
- Иймон заифлашувиИймон заифлиги мусулмонлар орасида кенг тарқалиб бормоқда. Кўпчилик дили қотиб кетаётганлигидан шикоят қилиб айтмоқдалар: «Қалбим қаттиқлашиб, Аллоҳни зикр этиб юришдан малолланаётганимни сезяпман», «қилаётган ибодатларимдан лаззат топа олмаяпман», «иймонимнинг таъсирини йўқотяпман», «Қуръон ўқиш билан таъсирланмаяпман», «гуноҳ ишларга осонлик билан тушиб қоляпман»... деган сўзларга ушбу китобда жавоб топишингиз мумкин.
Formation : Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/208872
- Иймон заифлигиТоат-ибодатлари камайиб, гунох-маъcиятлари кўпайган гофил инcонга караганда тоат-ибодатлари ва хаcанотлари кўп бўлган мўминнинг иймони комилрок бўлади Имом Собуний.
Formation : Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид
Source : http://www.islamhouse.com/p/152












